"Манчестер Сити"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳатидан тузалди

Eldor Akmurzayev
18 окт 2019, 22:45
Англия чемпионати 9-тури доирасидаги «Кристал Пэлас»га қарши баҳс олдидан «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола «шаҳарликлар»нинг асосий плеймейкери жароҳатидан қутулгани ҳақида айтди.

«Биз ғалаба қозониш ва ўйинимизни яхшилашга интиламиз. Де Бруйне сафга қайтди. Шунингдек, Жон Стоунс ва Бенжамин Менди ҳам сўнгги машғулотларда биз билан бирга ишлашди», – дейди Гвардиола.

«Кристал Пэлас» - «Манчестер Сити» ўйини 19 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:30да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Sun