"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи. Унга 66 млн. евро тўланиши мумкин

Aslanov Jasurbek
22 янв 2018, 14:12
"Манчестер Сити" яна "Атлетик" ҳимоячиси Эмерик Лапортга қизиқиш билдирмоқда.

Инглиз клуби ёзда францияликни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган эди.

"Шаҳарликлар" футболчини харид қилиш учун унинг шартномасидаги товон пули - 66 млн. еврони тўлашга тайёр. Ушбу трансфер жорий ҳафтада амалга ошиши мумкин. Лапортнинг басклар билан шартномаси 2020 йилда якунига етади.

Жорий мавсум ҳимоячи ЛаЛиганинг 19та учрашувида майдонга тушиб, 1та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Chiringuito

Сўнгги янгиликлар

Барча ›