"Манчестер Сити" ПСЖ ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
16 сен 2024, 17:20
Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Хави Симонсга қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда ESPN хабар берди.


Хабарга кўра, "шаҳарликлар" 21 ёшли Симонсни Кевин Де Брюйнега ўринбосар сифатида кўриб чиқмоқда. Англияликлар нидерландиялик футболчини келаси ёзда сотиб олишни режалаштирмоқда. Бироқ қурби етмаслигини сезса-да, "Лейпциг" ижарадаги футболчини сотиб олмоқчи. Симонснинг ўзи ҳам АПЛда тўп тепишдан умидвор.

Хави Симонс жорий мавсум "Лейпциг" таркибида 6 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›