“Манчестер Сити” ҳимоячиси жароҳат олди

18 окт 2018, 08:30
“Сити”нинг бразилиялик ҳимоячиси жароҳатга йўлиқди.

Бразилия терма жамоаси сафида Аргентинага қарши ўйинда “Манчестер Сити”нинг ҳимоячиси Данило жароҳат олди.

Футболчи 53-дақиқада жароҳати сабаб, ўз ўрнини Фабиньога бўшатиб берди. У майдонни кўзда ёшлар билан тарк этди.

Қайд этилишича, Данило АПЛнинг 20 октябрь куни “Бёрнли”га қарши ўтадиган 9-тур баҳсини ўтказиб юборади. Футболчининг жароҳати борасида бирор маълумот очиқланмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: City Watch