"Манчестер Сити" Агуэро билан шартномани узайтиришга тайёр

Mirjalol Normatov
12 июл 2020, 13:16
"Манчестер Сити" раҳбарияти ҳужумчи Серхио Агуэрога янги шартнома таклиф қилишга тайёр.

"Mirror" хабарига кўра, аргентиналик футболчи 2022 йили жамоани тарк этиб, "Индепендьенте" сафида ўйнашни истамоқда. Бироқ "шаҳарликлар" айни дамда унинг ўрнини боса оладиган форвард топа олишмаяпти. Шу сабабли унга 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилинмоқда.

Агуэро - "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У 370 ўйинда 254 марта рақиблари постига йўл топган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›