Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
22 ноя 12:46
Янгиликлар
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
Бугун Фарғонада Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Қизилқум" билан ўйин бўлиб ўтади.
Агар учрашувда "Нефтчи" ғалаба қозонса, 24 йил ичида илк бор чемпионликни байрам қилади.
Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев маълумотларига кўра, "Қизилқум" футболчиларига жамоа раҳбарияти ва "Пахтакор" томонидан катта миқдорда мукофот пуллари ваъда қилинган.
"Бугун "Қизилқум" Фарғонада байрам бўлмаслигига астойдил ҳаракат қилади.
Жамоа раҳбарияти бугунги ғалаба учун ҳар бир футболчига 20 миллион сўм мукофот ваъда қилган. Бундан ташқари, "Пахтакор" ҳам 20 миллион сўмдан ваъда қилгани айтилмоқда. Демак, "Қизилқум" бугун ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмга эга бўлади", – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" – "Қизилқум" баҳси бугун "Истиқлол" стадионида 16:15 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар