"Ман Сити" Санчони қайтариб сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмайди, унга АПЛ клублари рақобатлашмоқда

Alisher
13 фев 2020, 10:45
"Манчестер Сити" Жейдон Санчони "Боруссия" (Дортмунд)дан қайтаришга қизиқмаяпти.

Санчо 2017 йилда Англиядан Германияга йўл олган эди. "Шаҳарликлар" ўйинчини қайтариб сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бунда дортмундликларга бошқа клублар маълум бир миқдорда пул таклиф қилсаса, "Сити" ҳам ўша пулни тўлаган ҳолда уни ортга қайтариши мумкин.

Аммо, Санчо "Сити"нинг трансфер мақсади эмас, шу сабаб "шаҳарликлар" уни МЮ ёки "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилишмайди.

Хабарларга кўра, "Боруссия" Санчо учун камида 100 миллион фунт сўрамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports