

Бугун ЎФА болалар, ўсмирлар, оммавий футболини ривожлантириш ва мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи, собиқ ҳакам ва лайнсмен Маъмур Саидқосимовнинг туғилган куни. Тажрибали мутахассис 42 ёшни қарши олди.
Сайтимиз номидан Маъмур Саидқосимовга соғлик ва саломатлик, машаққатли касб йўлида улкан зафарлар тилаб қоламиз. Юртимиз футболини ривожлантириш йўлида амалга ошираётган ишларига муваффақиятлар тилаймиз.




