“Мальорка” битта аниқ зарба эвазига “Реал”ни “қулатди”

20 окт 2019, 08:48
Ла Лиганинг 9-тури доирасида аутсайдер “Мальорка” турнир жадвали пешқадами Мадриднинг “Реал” жамоасини қабул қилди.

Висенто Морено бошчилигидаги “Мальорка” футболчилари мазкур беллашувда 90 дақиқа давомида атиги битта аниқ зарба йўллашди ва бу уларнинг ғалабаси учун етарли бўлди.

Учрашув давомида мезбонлар беш бош рақиб дарвозасига зарбалар йўллашга эришган бўлишса, “Реал”нинг бу борадаги кўрсаткичи 12 та (4 та аниқ зарба)ни ташкил этди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Журналист Педро Мартиннинг Твиттер саҳифаси