Мальдив ороллари терма жамоаси Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди

Оқил Абдубарноев
11 июн 2022, 11:41
Хабарингиз бор, бугун Осиё Кубоги саралаш босқичи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Мальдив ороллари учрашуви ўтказилади.

Кеча иккала жамоа аъзолари ҳам Наманганда ўйинолди машғулот жараёнини ўтказди. Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, рақиб жамоа ҳам навбатдаги машғулотини ўтказди. 

Эслатиб ўтамиз, бўлажак ўйин 20:30 да Намангандаги “Марказий” стадионда старт олади. Мальдивликлар илк ўйинда Таиландга 0:3 ҳисобида ютқазган, вакилларимиз эса Шри-Ланкани йирик (3:0) ҳисобда мағлуб этишганди.

Мазкур квартетдаги яна бир ўйин эса 17:00 да Шри-Ланка ва Таиланд ўртасида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Мальдив ороллари ТЖ матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›