Малайзия чемпионати. Шоаҳмедов гол урди, жамоаси эса жанговар дуранг ўйнади

Eldor Akmurzayev
11 мар 2020, 20:50
Малайзия Суперлигасининг 3-турида “Теренггану” уйда “Селангор”ни қабул қилди ва шиддатли ўтган баҳсда муроса (3:3) йўли танланди.

Мезбонлар сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчи Санжар Шоаҳмедов эса баҳс асосий дақиқалардан бошлади ва 2-тайм ўрталарида рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу Санжарнинг чемпионатдаги 2-гол бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Теренггану” кейинги турни 14-март куни “Петалинг Жая Сити”га қарши ўтказади. Шоаҳмедовнинг жамоаси чемпионат жадвалида 4 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia