Максим Шацких: «Спартак» ва «Зенит»га ўтишим мумкин эди»

Narzulla Saydullayev
9 окт 2013, 08:09
Киевнинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Максим Шацких бир неча йил олдин Россиянинг «Спартак» ва «Зенит» клубларига ўтиши мумкинлигини айтиб берди.
«Мен икки-уч ой Романцев бошчилигидаги жамоада машғулотда бўлдим. У ер менга ёққанди дея олмайман.

 Асосий таркиб алоҳида, 5-6та кўрикдан ўтаётган футболчилар алоҳида, ўз ҳолига ташлаб қўйилганди. Ҳеч қандай эътибор йўқ эди: ҳеч қандай суҳбатлар, тавсиялар. Машғулот ўтказдик ва Москвага қайтгач бизга чипталар олиб беришди ва шундай жавоб беришди: «Бўлди, уйга кетишингиз мумкин».

 «Зенит» кўригига Анатолий Бишовец бошқараётганда келгандим, уни ўрнини кейинчалик Анатолий Давидов эгаллаганди. Унга жуда ёқардим. Аммо биласизми, кўнглимга ўтирмади. Балки Питерга керакли вақтда бормагандирман.

Жуда чиройли шаҳар, аммо ҳар сафар у ерда баҳор ёки қишда борариб қолардим. Совуқ шамол, изғирин. Барчаси менга ёқмаганди», – дейди Шацких. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru