Мағлубиятсиз серияни 33 та ўйинга етказган "Байер" Бундеслига рекордини янгилади

Khoja
24 фев 2024, 07:48
Германия Бундеслигасининг 23-турида пешқадам "Байер" Ливеркузендаги "Бай-Арена"да аутсайдерлардан бири "Майнц"ни қабул қилди.

Учрашувда "фармацевтлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу билан Хаби Алонсо шогирдларининг мағлубиятсиз серияси 33 та ўйинга етди. "Байер" Германия клублари орасида "Бавария"га тегишли рекордни янгилашга муваффақ бўлди. Мюнхенликлар 2019–2020 йилги мавсумда барча турнирларда 32 та учрашувда мағлубият нималигини билишмаган эди. 

Маълумот учун, мағлубиятсиз серия бўйича жаҳон рекорди "Ювентус"га тегишли. Туринликлар 43 та ўйинда ютқазишмаган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com