Люксембург бош мураббийи: «Биз Россияни мағлуб этмоқчимиз»

Narzulla Saydullayev
11 окт 2013
Люксембург бош мураббийи Люк Хольц ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Россияга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
«Люксембург терма жамоасининг мақсади фақат бир очко олиш эмас. Биз Россияни мағлуб этмоқчимиз. Жамоамиз тўп билан муомалада ва руҳий жиҳатларда анча ўсишга эришди.

Агар саралашдан олдин Люксембург 6 очко жамғаради дейишса мен рози бўлардим, аммо ҳозир янада кўпроқ очко олмоқчимиз.

Люксембург терма жамоаси Россияни хурмат қилади, аммо рақибдан қўрқмайди», – дейди Хольц.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru