UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  3 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  2 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  7 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  10 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  6 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  6 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  3 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2

Лутфулла Тўраев: "Жасур ўзимнинг укам" Янгиликлар

Лутфулла Тўраев: "Жасур ўзимнинг укам"

Coca Cola Суперлиганинг 20-тури доирасидаги "Локомотив" 1:3 "Нефтчи" учрашувидан сўнг меҳмонлар сардори Лутфулла Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Мусобақа жадвалида ёнма-ён кетаётганимиз туфайли бугунги ўйиннинг баҳоси 6 очкога тенг эди. Менимча, барча мухлисларга ёқадиган учрашув бўлди ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Тўғри, қизил карточка ҳам натижага таъсир қилгандир. Лекин биз учрашув учун тайёрланган барча режаларни амалга оширдик.

— Ўйин давомида Жалолиддинов билан кўп тўқнашдингиз. Шунақа баҳслар ҳаётдаги муносабатларингизга таъсир қилмайдими?

— Йўқ, Жасур ўзимнинг укам. Бизнинг ўртамизда қўпол контактлар ҳам, муносабат ҳам бўлмайди. 

— Мавсумнинг биринчи қисмида "Нефтчи"нинг ишлари юришмаганди. Охирги турларда вазият анча яхшиланди. Ҳозир жамоа олдига қўйилган вазифа қандай?

— Тўғри, йил аввалида ниятларимиз каттароқ эди. Аммо омадсизликка учрадик. Ўзим ҳам жароҳат туфайли майдон ташқарисида қолиб кетдим. Вазифага келадиган бўлсак, жамоанинг бугунги ҳолати ва руҳиятидан келиб чиқиб, кучли олтиликка киришга ҳаракат қиляпмиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика