UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  2 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  11 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  6 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  12 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6

Лушан ва Рашидов - август ойи лауреатлари бўлишди Янгиликлар

Лушан ва Рашидов - август ойи лауреатлари бўлишди

Ўзбекистон Чемпионатининг август ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Бунёдкор» вакиллари тенгсиз деб топилди.
Хусусан, «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушан ой мураббийига айланган бўлса, жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов август ойининг энг яхши футболчиси сифатида танланди.

Ўзбекистон чемпионатининг август ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 29 август- 4 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 13 нафар мураббий ва 18 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Бунёдкор» бош мураббийи Сергей Лушан 67 очко тўплади ва 2-ўринда қайд этилган «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаянни 5 очкога ортда қолдирди. Сергей Лушан қўл остида «Бунёдкор» август ойида 5та ўйин ўтказди ва 4та учрашувда ғалаба қозонди. «Бунёдкор» 28 август куни сафарда чемпионат пешқадами «Локомотив» устидан ғалаба қозонганини ҳам таъкидлаш лозим.

Футболчилар орасида эса август ойи якунларига кўра «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовга тенг келадиган футболчи топилмади. Ярим ҳимоячи август ойи сўровида ўзининг энг яқин таъқибчиси Александр Гейнрихни 28 очога ортда қолдирди ва умумий 95 балл билан ой футболчиси бўлди. Рашидов август ойида жами 5та ўйинда майдонга тушиб рақиблари дарвозасини тўрт бора нишонга олган.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси август ойи кучли бешлиги:
1. Сардор Рашидов («Бунёдкор») – 95 балл.
2. Александр Гейнрих («Локомотив») – 67 балл.
3. Кахи Махарадзе («Пахтакор») – 40 балл.
4. Артур Геворкян («Насаф») – 39 балл.
5. Руслан Вагапов («Пахтакор»), Зоҳир Қўзибоев («Машъал») – 20 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси август ойи кучли бешлиги:
1. Сергей Лушан («Бунёдкор») – 67 балл.
2. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 62 балл.
3. Тачмурод Агамуродов («Динамо») – 34 балл.
4. Александр Хомяков («Машъал») – 32 балл.
5. Даврон Файзиев («Сўғдиёна») – 29 балл.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика