

Белгиялик футболчи ҳаводаги курашда меҳмонлар ҳимоячиси Уэсли Худт билан тўқнашиб кетди ва бошидан жароҳат олди. Жамоа шифокорлари бир неча дақиқа мобайнида Ромелуга майдоннинг ўзида ёрдам кўрсатишди ва кейинчалик уни замбилда олиб чиқиб кетишди. Лукакунинг ўрнига Маркус Рашфорд майдонга туширилди.




