Лукаку: "Кейинги мавсумда МЮ янада кучаяди"

Mirjalol Normatov
18 мар 2018, 14:08
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукаку Англия Кубоги 1/4 финали доирасида "Брайтон" (2:0) устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз "Манчестер Юнайтед"миз, йилдан йилга ривожланишимиз керак. Биламан, кейинги мавсумда жамоа таркибига яна бир неча футболчилар келиб қўшилади. Бу аниқ. Сабрсизлик билан таркибнинг кучайишини кутяпман, чунки кейинги мавсумда лигада чемпионликни қўлга киритишимиз керак. Катта турнирларда биз рақобатбардош жамоа бўлишимиз учун куч етишмаяпти деб ўйламайман.

"Севилья" билан баҳсда яхши ўйнай олмадик, шу боисдан танқидларни тўғри қабул қиламиз", - деди Лукаку.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: FourFourTwo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›