Лукаку: "Жарима майдончасида леопардман"

Tolibjon Qosimov
15 ноя 2017, 20:32
"Манчестер Юнайтед" ва Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку голсиз сериясига нуқта қўйганидан мамнун.

Эслатиб ўтамиз, Лукаку ўртоқлик ўйинларида Мексикага иккита ва  Японияга битта гол урди.

"Ўзимни хотиржам ҳис қила бошладим, чунки анчадан бери гол урмаётган эдим. Лекин, голлар менга қайтишини билардим. Тўғрисини айтаман, ўзимни ажойиб ҳис қиляпман.

Мен гол уриш учун туғилганман. Мен билан бир авлоддаги ҳужумчиларнинг кўпчилиги менчалик гол уради деб ўйламайман. Жарима майдончасида леопарддекман", - деди Лукаку.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: skysports.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›