Лука Модрич 58 йиллик рекордни янгилади
20 окт 2024 10:07
Янгиликлар
Лука Модрич 58 йиллик рекордни янгилади
Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич «қироллик клуби» тарихидаги энг кекса футболчига айланди.
У 39 ёшу 40 кунлигида «Селта»га қарши учрашувда майдонга тушди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Модрич Ференц Пушкашга тегишли бўлган рекордни янгилади. Венгриялик футбол афсонаси Мадридликлар сафидаги сўнгги учрашувини 1966 йилда 39 ёшу 36 кунлигида ўтказган.
Маълумот учун, Модрич «Реал Мадрид» сафида 2014 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. У жорий мавсум 10 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та голга ассист амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Фикрлар