Луиш Фигу: "Реал" Холандни "Боруссия"дан олдин сотиб олиши керак эди"

Tolibjon Qosimov
20 апр 2020, 06:25
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу "қаймоқранглилар" "Боруссия" форварди Эрлинг Холандни сотиб олишлари керак эди деб ҳисоблайди.

"Реал" уни "Боруссия"дан олдин харид қилиши керак эди. У кўплаб голлар урди, у буюк ишлар учун яратилган.

"Реал" олдинроқ ҳаракат қилиши лозим эди. Бу скаутинг масаласи", - деди Фигу.


19 ёшли норвегиялик қишда "РБ Зальцбург"дан Дордмундга кўчиб ўтганидан сўнг 11 ўйинда 12та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: elespanol.com