Луис Суарес: "Барчага раҳмат"

8 июн 2018, 09:23
Бугун Уругвай терма жамоаси ўз уйида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ушбу назорат учрашувида Уругвай терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоасини йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қизиқарли кечган баҳсдан сўнг Уругвай терма жамоаси аъзоси ва "Барселона" клуби ҳужумчиси Луис Суарес ўзининг твиттердаги шахсий саҳифасида  ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Бизни бугун қўллаб-қувватлаб туриш учун стадионга ташриф буюрган мухлисларга катта раҳмат айтаман", - деб ёзади Луис Суарес 



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia