Луис Суарес Англияга қарши ҳам ўйнамаслиги мумкин

Aziz Tukhtamuradov
12 июн 2014, 20:25
Агар Уругвай терма жамоаси Коста-Рикага қарши бўлиб ўтадиган ўйинда ғалаба қозонса, жамоа ҳужумчиси Луис Суарес Англияга қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Икки ҳафта олдин "Ливерпуль" футболчиси тиззасини операция қилдирган эди. Айни кунларда у машғулотлар олиб бормоқда. Унинг Коста-Рикага қарши бўлиб ўтадиган дастлабки ўйинни ўтказиб юбориши деярли аниқ.
Агар уругвайликлар ушбу ўйинда ғалаба қозона олсалар, Суарес Англияга қарши ўйинда ҳам дам олади. Бош мураббий ва шифокорлар унга мана шундай имконият яратиб беришмоқчи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›