

29 ёшли бразилиялик футболчи Бундеслигада саккизинчи марта четлатилди ва рекордни такрорлади. У олдин «Бавария» ва «Хоффенхайм-1899» клубларида ҳам ўйнаган.
Густаво қизил карточкалар борасида Йенс Новотни билан бирга рекордчи ҳисобланади.
Бразилиялик футболчи узоқ муддатли дисквалификация олиши аниқ. Қизил карточка олгач Луис Густаво ҳакамларга қараб қарсак чалди.




