
Унга кўра, Луис Энрике мураббийлар рейтингини бошқариб турибди. Кейинги ўринларни Карло Анчелотти, Унаи Эмери эгаллаган.
Ушбу рейтингда Ўзбекистондан фақат Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этган клубларининг ("Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Насаф") мураббийлари бор. "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев мамлакатимизнинг биринчи рақамли мураббийи деп топилган. Кейинги ўринларни Самвел Бабаян ("Пахтакор"), Вадим Абрамов ("Локомотив") ва Сергей Лушан ("Бунёдкор") эгаллаган.