"Барселона" бош мураббийи Луис Энрикенинг сўзларига кўра, Луис Суарес яхши жисмоний ҳолатда.
"Унинг ҳолатини аниқ айтиб бериш қийин. Луис ўзини жамоага биринчи келганидан кўра яхши ҳис қиляпти. У 100 фоизми, 80 ёки 90 фоиз тайёрлигини билмайман, аммо у аниқ ортиқча вазнга эга эмас. Суарес сўнгги ойларда яхши шуғулланди" - дейди мутахассис.