Луи ван Гал: "Мухлислар Феллаинини жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисоблайдилар"
Aziz Tukhtamuradov
17 авг 2015, 19:10
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал жамоанинг бельгиялик футболчиси Маруан Феллаини ҳақида гапириб ўтди.
"Мухлислар Феллаинини жамоанинг муҳим футболчиларидан бири ҳисоблайдилар. У голлар киритади, рақибга босим ўтказади ва керакли вақтда хатоларга йўл қўймайди. Унинг ўйинларидан мамнунман", - дейди мураббий.