Луи ван Гал: «Мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик»

Narzulla Saydullayev
21 окт 2014, 08:00
«Манчестер Юнайтед» устози Луи ван Гал «Вест Бромвич»га қарши ўйиндан сўнг (2:2) натижадан норози бўлди.
«Ҳафсалам пир бўлди, сабаби биз бугун мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик. Натижадан қониқмадим.

Ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо сўзлар ҳеч нимани ҳал қилмайди. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар яратдик, «Вест Бромвич»да иккита имконият бўлди.

Бугун янги ғалабали сериямиз бошланиши мумкин эди, афсуски ғалаба қозона олмадик.

Рақибнинг босими таъсирида индивидуал хатоларга йўл қўйдик. Ўтказиб юборган голларимизни томоша қилиб чиқишим керак. Қанот ҳимоячиларимиз ўша вазиятларда яхшироқ ўйнашлари мумкин эди», – дейди ван Гал.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›