

Россияда бўлиб ўтадиган мундиалда 32 жамоа қўлга киритишни мақсад қилиб майдонга тушадиган кубокни жаҳон бўйлаб саёҳатга собиқ Жаҳон чемпионлари англиялик Жефф Херст ва италиялик Андреа Пирлолар кузатиб қўйишди.

Унда шунингдек, россиялик модел, телебошловчи, "Мисс Россия - 2003" ва ЖЧ-2018 элчиси Виктория Лопирева ҳам иштирок этди.

Маълумот учун, Жаҳон кубогини олдинда 51та мамлакат ва 91та шаҳар кутиб турибди.




