

Қатар Юлдузлар Лигасида 13-тур учрашувларига старт берилди. Мусобақа жадвали якка пешқадами - "Дуҳаил" бу сафар "Ал Араби" майдонига сафар уюштириб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди. "Дуҳаил"га ғалаба тақдим этган ягона голга Карим Будиаф муаллифлик қилди.

Натижада "Дуҳаил" ҳисобдаги очколар сони 13та ўйиндан сўнг 35тага етди. Жамоа 11та ғалаба ва 2та дуранг қайд этди. Ҳали Жамел Белмади шогирдлари бу мавсум мағлубиятга учрагани йўқ.




