“Локомотив” ёшлари бугун Кореяда “Поханг” клуби билан ўйнайди
30 июл 2016 15:32
Янгиликлар
“Локомотив” ёшлари бугун Кореяда “Поханг” клуби билан ўйнайди
Кеча “Локомотив” 2004 йилда туғилган ёшлари Кореянинг Ульзин шахрига “Uljin Geongnam Summer Cup 2016” мусобақасида иштирок этиш учун учиб кетган эди.
Ульзин шаҳрида ўтказилаётган ушбу мусобақада 32 клуб иштирок этади. Японининг “Vissel Kobe” ва “Japan FC Fresca”, Малайзиянинг “Malaysia” клуби ва Кореянинг энг кучли 27 клуби орасида Ўзбекистондан “Локомотив” клуби ҳам таклиф этилган.
Мусобақага бугун старт берилди ва ёш “темирйўлчилар” дастлабки ўйинни кўпчиликка таниш бўлган “Поханг” клубига қарши майдонга тушади.
Отабек Мансуров мураббийлиги остидаги “Локомотив 2004”дан ташқари гурухда “Пажу” (Корея), “Поханг” (Корея) ва “Жимпо Жиж” жамоалари ҳам бор.
Жамоамизга ушбу мусобақада омад тилаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар