"Локомотив" – "Сўғдиёна" ўйини бош ҳаками ўзгарди
21 июн 2024 16:48
Янгиликлар
"Локомотив" – "Сўғдиёна" ўйини бош ҳаками ўзгарди
"Локомотив" – "Сўғдиёна" ўйини бош ҳакамлигига тайинланган Достон Мирзараимов ўрнига учрашувни Шавкат Насибуллаев бошқариб боради.
Хабарингиз бор, Суперлига 12-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Сўғдиёна" ўйинида Достон Мирзараимов бош ҳакам сифатида ишлаши маълум қилинганди.
Аммо рефери оёғидан олган жароҳати сабаб баҳсда бош ҳакамлик қила олмаслиги маълум бўлди. Шу тариқа унинг ўрнига тажрибали Шавкат Насибуллаев учрашувни бошқариб борадиган бўлди.

"Локомотив" - "Сўғдиёна"
22 июнь. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 20:00
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Жалолиддин Ҳусниддинов
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Аваз Абдуллаев
Назоратчи: Мўмин Мажидов
Комиссар: Шаҳзод Холбоев
Эслатиб ўтамиз, мазкур тўқнашув 22 июнь куни соат 20:00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар