"Локомотив" ўйин бўладиган стадионда машғулот ўтказди (ФОТО)

23 авг 2016, 01:43
23 август куни "Локомотив"ни муҳим ўйин кутмоқда. "Темирйўлчилар" Осиё чемпионлар лигаси чорак финал доирасида "Ал Айн"га қарши дастлабки учрашувни ўтказишади.


Бугун жамоа аъзолари ўйин бўлиб ўтадиган "Hazza Bin Zayed" стадионида ўйинолди машғулот ўтказишди. Машғулотда жамоа билан Ал Айнга ташриф буюрган барча футболчилар иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Айн" - "Локомотив" учрашуви маҳаллий вақт билан 19:30 (Тошкент билан 20:30)да старт олади. Насиб қилса, Тошкентга ижобий натижа билан қайтамиз деган умиддамиз.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Локомотив" клубининг телеграмдаги расмий канали

Сўнгги янгиликлар

Барча ›