"Локомотив" машғулотларни давом эттирмоқда

Narzulla Saydullayev
9 фев 2018, 18:16
Тошкентнинг "Локомотив" клуби Осиё Чемпионлар Лигаси 1-тури доирасидаги БААнинг "Ал Ваҳда" клубига қарши ўтадиган беллашувга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугун "темирйўлчилар" жамоаси "Локомотив" стадионида машғулот ўтказди. Унда жамоамизнинг барча аъзолари иштирок этишди. Футболчиларимиз олдиндаги масъулиятли беллашувга жиддий ҳозирлик олиб боришмоқда. Машғулотларда барча астойдил шуғулланмоқда.

Таъкидлаш жоиз, "Локомотив" - "Ал Ваҳда" баҳси 12 февралда бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти - 16:00.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz