"Локомотив": Ким Донг Жин эртанги ўйин ҳаками

Aslanov Jasurbek
29 фев 2016
Жанубий кореялик Ким Донг Жин “Ал-Иттиход” – “Локомотив” учрашувини бошқариб боради.

1973 йилнинг 9 июнь куни таваллуд топган Ким ОФКнинг элит ҳакамлар гуруҳи аъзоси ҳисобланади.

Мазкур рефери Ўзбекистон клублари ва терма жамоалари иштирокидаги 9 та беллашувда ишлаган. Шуларнинг 6 тасида вакилларимиз зафар қучган бўлишса, яна 2 тасида рақиб жамоа муваффақиятга эришган, 1 та ўйинда ғолиб аниқланмаган.

Ким Донг Жин “Локомотив” иштирокидаги 1 та беллашувда ҳакамлик қилган ва у халқаро майдондаги энг йирик ғалабамиз билан якун топган. Ўтган йилнинг 8 апрель куни жамоамиз Қатарнинг “Ас-Садд” клубини 5:0 ҳисобида таслим этганди. Ўша беллашув қайдномасига киритилган 12 нафар футболчи эртага “Ал-Иттиход”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Ким Донг Жинга қанотларда ҳамюртлари Ли Жунг Ми ҳамда Сонг Бонгкэун ёрдам беришади. Ёрдамчи ҳакам ироқлик Заид Тамир Муҳаммад.

1 март, 2016. “Қирол Абдуллоҳ” стадиони.
АЛ-ИТТИХОД (С. Арабистони) – ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон)
Ҳакамлар: Ким Донг Жин, Ли Жунг Ми, Сонг Бонгкэун (барчаси Ж. Кореядан), Заид Тамир Муҳамад (Ироқ).
Назоратчи: Али Муҳаммад Саид (БАА).
Инспектор: Давлатманд Исломов (Тожикистон).


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz