"Локомотив" футболчисининг голи Тожикистон термасини Осиё чемпионатига олиб чиқди

Mirjalol Normatov
12 сен 2023, 23:31
Тожикистонда Австралия ҳамда Тожикистон термалари U-23 Осиё чемпионати финал босқичига чиқиш учун кураш олиб боришди.

Унда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Баҳснинг 12-дақиқасида кенгурулар юрти вакиллари ҳисобни очишганди. 28-дақиқада эса "Локомотив" таркибида ҳаракат қиладиган тўпурар футболчи Рустам Соиров ҳисобни тенглаштирди ва Тожикистон термасини Қатарда бўладиган Осиё чемпионати йўлланмасини тақдим қилди.

U-23 Осиё Кубоги-2024 саралаши

"I" гуруҳи. 3-тур

Австралия – Тожикистон 1:1

Голлар: Камерон Пеупион, 12 (1:0), Рустам Соиров, 28 (1:1).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Амадони Камолов (Тожикистон).

12 сентябрь. Душанбе. Республика Марказий стадиони. 12 400 томошабин.


Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia