UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  1 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  3 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  9 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1

“Локомотив” футболчиларига Ўзбекистон чемпионати олтин медаллари ва Chevrolet Gentra калити топширилди ФОТО Янгиликлар

“Локомотив” футболчиларига Ўзбекистон чемпионати олтин медаллари ва Chevrolet Gentra калити топширилди ФОТО

Биласиз, 2016 йилги мавсум “Локомотив” жамоаси учун жуда муваффақиятли тарзда ўтди.

Жамоа Осиё Чемпионлар Лигасида чорак финалга қадар етиб борди. Ички чемпионатда эса узоқ кутилган чемпионликка эришилди. Шунингдек, Ўзбекистон кубогида ҳам муваффақият қозонилиб, “Олтин дубль” расмийлаштирилди.

Кеча мана шундай совринларга бой тарзда ўтган мавсум якунларига бағишлаб байрам дастурхони ёзилди ва чемпионга олтин медаллар топширилди. Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси кичик тантаналар залида ўтказилган байрам тадбирида “Локомотив” жамоаси футболчилари ва клуб ҳодимлари, уларнинг яқинлари, жамоа ҳомийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Якунда “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари Дехканов Даврон Тулкунович ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Раҳматуллаев Сардор Ҳамидуллаевич мамлакатимизнинг янги чемпионига олтин медалларни топширишди.

Клуб бош ҳомийси саналадиган “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ томонидан шунингдек, “Локомотив”нинг чемпионликка эришишига катта хисса қўшган барча футболчи ва мураббийларга сўнгги русумдаги Chevrolet Gentra автомобиллари калити ҳам топширилди.




Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика