"Локомотив" футболчилари уч кунлик таътилга чиқишди

Aziz Tukhtamuradov
15 май 2015, 15:01
Кеча бўлиб ўтган "Олмалиқ" - "Локомотив" учрашувидан сўнг Вадим Абрамов жамоаси футболчиларига уч кунлик дам берди.
Энди "темирйўлчилар" 18 май, душанба куни клуб қароргоҳида тўпланишади ва навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлашади.

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" ўзининг навбатдаги баҳсини 24 майда ўтказади. Шу куни жамоамиз ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz