UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  4 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24

"Локомотив": Болалар футболи доимий эътиборда Янгиликлар

"Локомотив": Болалар футболи доимий эътиборда

Профессионализм сари ишонч билан одимлаётган «Локомотив» футбол клубида болалар ва ўсмирлар футболига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда.
2011 йилда қайта ташкил этилган «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ўтган давр ичида сезиларли ютуқларга эришди. Бир қатор иқтидорли ёшларимиз турли ёшдаги мамлакат терма жамоаси сафидан ўрин олиб улгуришди. Бунга ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё чемпионлигини қўлга киритган Сарвар Каримов, ёшлар ўртасида Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионати иштирокчилари Бобурбек Йўлдошев, Сардор Рахмонов (у «Машъал» академиясида камол топган бўлса-да, ҳозир «Локомотив» ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда), Баҳодир Мирсоатовларни мисол келтириш мумкин. Жамоамиз мураббийлар штаби бу футболчиларга «Локомотив»нинг умиди сифатида қарашмоқда. Шунингдек, яна бир қатор ёшлар ўсмирлар терма жамоаларига номзодлар қаторида тилга олинмоқда.

Болалар ва ўсмирлар футбол жамоалари ўртасида ўтказилаётган Тошкент шаҳар биринчилигининг жорий йилги мусобақаларида ёш темирйўлчилар 6 ёш тоифасида иштирок этишяпти. 1996-97, 1998, 1999, 2000, 2001, 2002 йилларда туғилган футболчилардан ташкил топган «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол жамоаси шаҳар биринчилигида муносиб тўп суришга ҳаракат қилмоқда. Шуни таъкидлаш керак, барча ёш тоифаларида «Локомотив» болалар ва ўсмирлар мактаби тарбияланувчиларига ўз даврининг номдор футболчилари мураббийлик қилиб келишмоқда. Жумладан, 1996-97 йилларда туғилган ёшларга ўз вақтида «Дўстлик» ва «Самарқанд-Динамо» сингари жамоаларда тўп сурган Сергей Лошак футбол сирларини ўргатиб келаётган бўлса, 1998 йилда туғилган болаларга машҳур ҳимоячи Юрий Винтовкин устозлик қилиб келади. 1999 йилда туғилган ўсмирлар эса Даврон Досумов ҳамда собиқ «Пахтакор»чи Низом Нортожиевлардан футбол сирларини ўзлаштиришяпти. Қолган учта ёш тоифасига моҳир ярим ҳимоячи Алишер Бозоров мураббий саналади.

Жорий йилги Тошкент шаҳар биринчилигида «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари билан бир гуруҳдан «Бунёдкор-Академия», «Спартак-2», РКОР (Республика Олимпия заҳиралари коллежи), «Олмазор», «Юзработ», «Истиқлол-2», «Олимпик», «Сергели», «Чилонзор», «Тошкент City», 1-сон Тошкент шаҳар футбол мактаб интернати, 22-сон ОЗБЎСМ, 24-сон БЎСМ, 26-сон БЎСМ ҳамда ТАПОиЧ жамоаларининг ёш футболчилари ўрин олишган. 1-босқич ўйинларидан кейин «Локомотив» болалар ва ўсмирлар футбол мактаби жамоаси умумий ҳисобда кучли бешликдан жой олиб туришибди. Бу эса ёш темирйўлчиларга ҳозир эгаллаб турган ўрнини сақлаб қоладиган бўлса кейинги босқичда нариги гуруҳда дастлабки 5 ўринни эгаллаган жамоаларга қарши баҳс олиб бориш имконини беради. Айни пайтда ёш футболчилар ёзги таътилга чиқишган. 2-босқич ўйинлари эса август ойининг иккинчи ярмида бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика