"Локомотив" 10 ноябрга қадар таътилга чиқди

Narzulla Saydullayev
6 ноя 2015, 15:10
Тошкентнинг "Локомотив" клуби кеча олий лиганинг 29-турида "Машъал"га қарши ўйнади.

Кейинги ҳафта ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтади. Шу боис, мураббийлар штаби футболчиларга қисқа муддатли таътил беришди. "Локомотив" футболчилари 10 ноябрдан олий лиганинг 30-тур ўйинига тайёргарликни бошлайди. Клубдан Ўзбекистон терма жамоасига 6 нафар футболчи чақирув олган. Булар: Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Бобур Йўлдошев, Санжар Шоаҳмедов, Жасур Ҳасанов, Марат Бикмаев. 

Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" сўнгги турни Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўтказади.

"Локомотив" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›