"Ливерпуль"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқ бўлди

Mirjalol Normatov
13 июн 2023, 22:33
"Ливерпуль" посбони Алиссон жамоанинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Овоз бериш жараёнлари якунларига кўра, бразилиялик дарвозабон ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ҳамда ҳимоячи Трент Александр-Арнольдни ортда қолдирди. У Мерсисайд клубидаги фаолияти давомида бундай эътирофга биринчи марта сазовор бўлди. У 2018 йилдан буён "қизиллар" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Якунланган мавсумда Алиссон барча турнирларда 27 ўйинда қатнашиб, 17 марта дарвозасини қуруқ ҳолда сақлаб қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/LFC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›