UZ

Сўнгги янгиликлар

"Ливерпуль" яна бир футболчисидан айрилди Янгиликлар

"Ливерпуль" яна бир футболчисидан айрилди

"Ливерпуль" сардори Жордан Хендерсон "Эвертон"га қарши ўйинда (0:2) жароҳат олди.

30 ёшли ўйинчи учрашувнинг 25-дақиқасида ўнг сонининг орқа қисмидан жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Таъкидлаш жоизки, Хендерсон мудофаа марказидаги позицияни ёпиб турганди, чунки асосий марказий ҳимоячилар Виржил ван Дейк, Жо Гомес, Жоэль Матип сафдан чиққан.

Хендерсон ушбу мавсумда 28 ўйинда 1 та гол уриб, шерикларига 1 та голли пас узатди.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика