«Ливерпуль» «Хоффенхайм» билан Фирмино борасида келишиб олди

Narzulla Saydullayev
24 июн 2015, 07:42
«Хоффенхайм» ярим ҳимоячиси Роберто Фирмино «Ливерпул»га ўтишга яқин.
Sky Sports нашри хабарига кўра, клублар 23 ёшли футболчининг трансфери борасида келишиб олишди.

Олдинроқ Мерсисайд клуби бразилиялик футболчи билан 5 йиллик шартнома тузиши ва унинг учун 25 миллион евро бериши ҳақида хабарлар чиққанди.

Ўтган мавсумда Фирмино Германия чемпионатида 7та гол урган ва 10та голли пас берган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru