"Ливерпуль" собиқ ҳужумчиси 31 ёшида фаолиятини якунлади

Alisher
22 июн 2020, 16:13
"Жальгирис" ҳужумчиси Давид Н'Гог 31 ёшида профессионал футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Бу ҳақда Литва клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Франциялик футболчи жамоага йил бошида ўтган эди ва жорий мавсум давомида 2та чемпионат ўйинида майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Н'Гог "Пари Сен-Жермен" тарбияланувчиси ҳисобланади ва жамоа шарафини 2006-2008 йиллар давомида ҳимоя қилган.

Форвард 2008-2011 йилларда "Ливерпуль"даги фаолияти билан мухлисларга кўпроқ танилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fkzalgiris.lt