

"Daily Mail" маълумотига кўра, клуб эгалари нидерландиялик мураббий билан гаплашиб олган ва унга хотиржамлик билан ишлашда давом этишини айтишган.
Қайд этиш керак, "Ливерпуль" кеча ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичида ПСВга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа сўнгги 12 ўйинининг 9тасида ютқазди.
Ўтган мавсумда "Ливерпуль" Слот бошчилигида АПЛ ғолиби бўлганди. Айни дамда мерсисайдликлар 12 ўйиндан кейин АПЛ турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.



