

Натижада, "қизиллар" "Энфилд"да ўтказилган АПЛ доирасидаги ўйинларнинг қаторасига 63-сида ҳам мағлуб бўлмади ва 1978-1980 йилларда ўрнатилган клуб рекордини такрорлади.
Мағлубиятсиз серия 2017 йилнинг апрелида бошланган эди. "Ливерпуль" "Энфилд Роуд"да сўнгги бор "Кристал Пэлас"га ютқазган (1:2)
Англия чемпионати доирасидаги уй учрашувларида энг узоқ давом этган мағлубиятсиз серия "Челси"га тегишли ("Ливерпуль"нинг натижаси 2-ўринда). "Аристократлар" 2004-2008 йилларда "Стемфорд Бридж"да ўтказилган қаторасига 86 ўйинда мағлуб бўлишмаган.



