

18-март оқшомида бўлиб ўтган ўйинларда мухлислар сермаҳсул ва қизиқарли футболнинг гувоҳига айланишди.
"Ливерпуль" 4:0 "Галатасарой"
Дастлабки ўйин: 0:1
Голлар: Собослаи 25', Экитике 51', Гравенберх 53', Салах 62'.
Туркиядаги мағлубиятдан сўнг мерсисайдликлар ўз майдонида ишончли реванш олиб, чорак финал йўлланмасини ҳал қилишди.
"Бавария" 4:1 "Аталанта"
Дастлабки ўйин: 6:1
Голлар: Кейн 25', Кейн 54', Карл 56', Диас 70' — Самарджич 85'.
Мюнхен клуби иккала ўйинда ҳам йирик ҳисобда зафар қучиб, ўзининг турнирдаги яққол фаворитлардан бири эканлигини яна бир бор исботлади.
"Тоттенхем Хотспур" 3:2 "Атлетико М"
Дастлабки ўйин: 2:5
Голлар: Коло Муани 30', Симонс 52', Симонс 90' — Алварес 47', Ганско 75'.
Гарчанд лондонликлар ўз уйида иродали ғалабага эришган бўлса-да, дастлабки ўйиндаги йирик мағлубият сабабли мусобақани тарк этишга мажбур бўлишди. Кейинги босқичга "Атлетико" йўл олди.



