"Ливерпуль" ўйинчисини "Рома"га сотишга тайёр

Alisher
13 авг 2019, 16:55
"Ливерпуль" ҳимоячиси Деян Ловрен Мерсисайд клубидан кетиши мумкин.

Хорватиялик футболчининг хизматларига "Рома" қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳимоячиси учун 15 миллион фунт сўрамоқда.

Томонлар музокара олиб боришмоқда ва айтиш керакки, Ловрен ҳам Европа Суперкубоги учун қайдномага киритилмаган.

Ловрен якунланган мавсум Англия чемпионатида 13та ўйин ўтказиб, 1та гол уришга эришган. 

29 ёшли Ловрен фаолиятини Загребнинг "Динамо" клубида бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи "Ливерпуль"дан ташқари Запрешичнинг "Интер", "Лион" ҳамда "Саутгемптон" клубларида тўп сурган. Деян 2009 йилдан буён Хорватия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. 

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/_pauljoyce