"Ливерпуль" нима учун катта трансферларни амалга оширмайди? Клопп жавоб берди

Mirjalol Normatov
7 июн 2020, 11:33
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ёзги трансферлар ойнаси вақтида клуб нима сабабдан катта сумма эвазига футболчиларни олиб келмаслигини айтди.

"Ҳозирда барча клублар катта сумма ишлатишяпти. Биз чипталар ортидан ушбу пулларни қайтариб олишимиз керак. Балки келаси мавсумда ҳам ўйинлар мухлисларсиз ўтиши мумкиндир. Ёки камида дастлабки 10-15 ўйин бўш трибуналар остида кечади. Бу эса ҳомийларга, ҳамкорларга ҳам таъсир ўтказиб, барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Агарда футболчилар билан маошини пасайтириш борасида келишиб олсак, ўшандагина 50-60 миллион еврога футболчилар олиб келишимиз мумкин бўлади", - деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal