"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди
21 ноя 13:52
Янгиликлар
"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди
"Ливерпуль" асосий дарвозабони Алиссон Беккер жароҳатидан тикланди.
Журналист Льюис Стилнинг сўзларига кўра, "қизиллар" посбони кейинги ўйинда майдонга қайтиши кутилмоқда, бу Арне Слот жамоаси учун жиддий кучайиш бўлади.
Мерсисайд жамоаси Алиссонсиз қийинчиликларга дуч келди ва бразилиялик футболчининг йўқлигида 8 ўйиндан 5 тасида мағлубиятга учради.
Алиссон сентябрь ойи охирида Туркиянинг "Галатасарой" жамоасига қарши Чемпионлар Лигаси ўйинида жароҳат олганди. Ушбу жароҳатдан олдин бразилиялик ўйинчи "Ливеруль" таркибида 9 ўйиндан 2 тасини "қуруқ" ўтказган эди.
"Ливерпул"нинг кейинги ўйини 22 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтади. Унда "қизиллар" "Энфилд"да "Ноттингем Форест"ни қабул қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар